Ислом Иномов: "Бунёдкор" номдор жамоа, ҳеч ким ташлаб қўймаслигига умид қиламиз"

Sherzod Nurmatov
26 май 2026, 16:48
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Ривалдо билан боғлиқ можароси ортидан ҳамон қийин вазиятда турибди.

Биз бу борада клуб спорт директори Ислом Иномовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Аввалги раҳбарларимиз даврида Ривалдо борасида 5 йил давомида тўлаб боришга эришилганди. Кейинчалик вазият ўзгариб кетди. Ҳомийлик тўхтатилди. Ҳаммаси яхшиликка деб ўйлайман. Маълум бир ҳомий бириктирилгунга қадар сабр қилиб кутамиз”, – деди Иномов.

- Лекин олдинда илк жазо трансфер тақиқи турибди, чунки мазкур жараён тўхтаб турмайди...

- Мавсумни охиригача етиб оламиз. Ёшлар билан таркибни уйғунлаштириб ўйнатамиз. U-21, U-19 жамоамиздан яхши йигитлар етишиб чиқмоқда. Вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. "Бунёдкор" номдор жамоа, ҳеч ким ташлаб қўймайди деган умиддамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›