

"Реал Мадрид"да Роналдо билан битта хонада яшаганмиз. Бир куни тунда жуда зерикдик ва машғулотлар марказидан яширинча чиқиб, Мадрид кўчаларидан биридаги оддийгина тез овқатланиш емакхонасига кирдик. Эгнимизда спорт кийими эди ва бизни ҳеч ким танимайди деб ўйлагандик. Лекин, ичкарида ўтирган 10 киши бизни кўриб ҳайратдан қотиб қолишди. Роналдо кўзларини ҳам қирмирлатмай шундай деди: "Биз шунчаки очмиз, илтимос, бизга бургерларимизни тинчгина еб олишимизга имкон беринг ва бу нарса сир бўлиб қолсин". Ўша кеча ўша 10 киши билан бирга бургер едик ва эрталабки соат 4 гача футбол ҳақида гаплашиб ўтирдик. Кейинги кун эса дунёнинг энг профессионал ўйинчиларидек майдонга тушиб ўйинда ғалаба қозонганмиз".



