

"Diario AS" нашрининг хабар беришича, Италиянинг "Комо" жамоаси аргентиналик ярим ҳимоячи Нико Пас жароҳат олди ва турнирда иштирок этишига катта шубҳа уйғотди.
Тизза муаммоси дастлаб кутилганидан жиддийроқ бўлиши мумкин.
21 ёшли ярим ҳимоячи Италиянинг "Комо" жамоасида ажойиб мавсум ўтказди. Иқтидорли аргентиналик барча мусобақаларда 40 ўйинда 13 та гол ва 8 та голли пас узатди.
Сеск Фабрегас жамоаси ушбу мавсум А Серияда 4-ўринни эгаллади.
Аргентина Жаҳон чемпионати "J" гуруҳида Жазоир, Австрия ва Иордания билан бир гуруҳдан ўрин олган.



