

Таниқли инсайдер Экрем Конурнинг ёзишича, Германия терма жамоаси ва "Айнтрахт" Франкфурт чап қанот ҳимоячиси учун "Бавария" ва "Арсенал" ўртасида шиддатли кураш кетмоқда.
Германия бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Браунни Жаҳон чемпионати таркибига киритганидан сўнг ҳимоячига қизиқиш кескин ошгани ҳақида хабарлар тарқалган.
"Бавария" ва "Арсенал" энди Браун учун асосий даъвогарлар бўлиб, "Айнтрахт" унинг кетиши муқаррарлигини тўлиқ тушунади. Бироқ клуб уни 80 миллион евродан камига сотмаслиги аниқ.
Браун жорий мавсум "Айнтрахт" сафида 42 ўйинда майдонга тушиб, 4 та тўп киритди ва 6 та голли пас узатди. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.



