

"Фурия роха" мураббийи "Барселона"нинг ёш истеъдоди 15 июнь куни Кабо-Вердега қарши бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг биринчи ўйинига тайёр бўлишига умид қилмоқда.
"Агар ҳеч нарса ўзгармаса, у 15 июнь куни ўйнашга тайёр бўлиши мумкин. Бу унинг албатта ўйнашини англатмайди, кўрамиз. Балки бир неча дақиқа, балки иккинчи ўйин учун формасини яхшилаш учун шунчаки машқ қилар. Биз вазиятни баҳолаймиз", – деди де ла Фуэнте.


