

Келишув 23 миллион еврога баҳоланмоқда ва футболчи 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.
"Барселона" ярим ҳимоячининг кейинги ҳар қандай сотилишидан 20% ни ўзида сақлаб қолади.
22 ёшли Касадо ўтган мавсум каталонияликлар сафида 34 ўйинда қатнашиб, 1 та голли пас узатди.
"Монако" Франция чемпионатида 7-ўринни банд этди. Монегаскликлар кейинги мавсум Конференциялар Лигаси саралаш босқичида иштирок этади.



