

– Ўйин ҳақида
– Юртдошларимизни байрам билан табриклайман. Муносиб ўйин кўрсатишни мақсад қилгандик. Стандард вазиятдан учта гол ўтказдик. Марказда футболчиларимиз оқсашди. Кўп тўп йўқотдик. "Насаф"нинг кучли тарафи тўп назорати. Рақибни табриклаймиз.
– Кубок ўйинлари Про лигада иштирок этаётган жамоангиз учун қандай роль ўйнади?
– Биз ротация қилдик. Суперлига жамоасига қарши ўйнашга тайёр эмаслигимиз кўриниб турибди. Футболчиларни синаб олдик.
– Жамоадаги легионерлар ишончни оқлаяптими?
– Пролигада уларни ўйинидан қониқяпман. Суперлига жамоасига қарши фарқ сезилиб қолди. Жамоавий интизомни ушлаб қола олмадик.
– Иккинчи гол ҳақидаги фикрингиз қандай? Жонли девор нотўғри қўйилдими ёки...?
– Оддий ҳолатда тўп йўқотдик. Таянч ярим ҳимоячимиз тўп йўқотди, кейин фол... Жарима зарбасида нима бўлганида унчалик кўринмади. Лекин тўп ўртадан кирди, бу эса жонли девор ўз функциясини охиргача бажармаганини англатади.
– Иккита автогол сизга нимани англатади?
– Биринчи ҳолатда дарвозабон хатога йўл қўйди. Унинг ўзи рақиб ўйинчиси қўлини ушлаб қолганини айтди. "Насаф" Суперлига жамоаси ҳисобланади. Улар бизга нисбатан ғалабани кўпроқ хоҳлашди. Хатоларга нима сабаб бўлганини кўриб чиқамиз.
– Жамоангиз ўйиннинг бошида негадир суст ҳаракат қилди. Бунга сабаб нима бўлди?
– Бир йилда яхши жамоа тузиб бўлмайди. Қўрқув ишончсизликдан, лекин қўрқса, яхшиси майдонга тушмаган яхши. Биз қўрқмаслигимиз керак. Айрим футболчиларимизни ўзига ишончи йўқ. Ўйин темпи ошган сари футболчиларимиз бугунги ўйинга тайёрмасдек кўриниб қолди.
– Про лигада "Арал" билан қўшҳокимлик ўрнатилган. Айтдингизки, бир йилда жамоа ташкил қилиш қийин. Ҳозирги жамоа билан Суперлигага чиқиш вазифасини уддаласа бўладими?
– Раҳбарият томонидан мақсад қўйилган. Давралар оралиғида оқсаётган позицияларимизга футболчилар олмоқчимиз. Учта ўйинимиз бор. Пролига даражасида футболчиларимиз ёмон ўйнаяпти дея олмайман. Улар ҳаракат қилишмоқда.



