Капелло: "У янги Месси бўла олади"

6 июн 2026, 23:57
"Реал", "Милан" каби жамоалар собиқ бош мураббийи Фабио Капелло "Барселона" вингери Ламин Ямалнинг иқтидорини юқори баҳолаб, уни Лионель Месси билан таққослади.

"Ямал ҳозир энг яхшиси: у гол ура олади ва шу билан бирга жамоа учун ҳам ўйнайди. Балки ота-онаси унга бироз босим ўтказаётгандир, аммо унинг иқтидори ҳеч қандай шубҳа уйғотмайди.

У янги Мессига айланиши мумкин. Бундай футболчиларни томоша қилиш учун чиптага сарфланган пулга ачинмайсан", — деди Капелло.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›