
Ўйин АҚШнинг Техас штати, Арлингтон шаҳридаги "Эй-Ти-энд-Ти" стадионида бўлиб ўтади. Учрашувни мисрлик ҳакам Амин Омар бошқариб боради.
Жамоаларнинг асосий таркиблари:
Аргентина: Эмилиано Мартинес, Молина, Ромеро, Лисандро Мартинес, Медина, Де Пауль, Мак Аллистер, Фернандес, Альмада, Месси, Лаутаро Мартинес.
Австрия: Александр Шлагер, Лаймер, Пош, Алаба, Дансо, Зайвальд, Ксавер Шлагер, Шмид, Ваннер, Забитцер, Грегорич.
1-турдан сўнг Аргентина терма жамоаси уч очко билан "J" гуруҳи турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Австрия терма жамоаси ҳам уч очкога эга, бироқ тўплар нисбатига кўра иккинчи поғонани банд этган.
3-турда Аргентина терма жамоаси Иордания (28 июнь), Австрия эса Жазоир (28 июнь) билан баҳс олиб боради.