Ямал келажакда ўйнамоқчи бўлган позициясини айтди

21 июн 2026, 18:58
"Барселона" ва Испания терма жамоасининг ўнг қанот ҳужумчиси Ламин Ямал келажакда ўзини қандай позицияда кўришини айтиб ўтди.

18 ёшли футболчи кўпроқ ҳужумнинг ўнг қанотида майдонга тушади. Шунингдек, у чап вингер ёки ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ҳам ўйнаши мумкин.

“Уч ўйинчи сени ёпа олмайдиган ягона жой — бу марказ. Вақт ўтиши билан у ерда ўйнайман, чунки қанотда менга қарши ҳимояланиш жуда осон”, — деди Ямал.

Испаниялик футболчи 2025/26 йилги мавсумда 45 та ўйинда 24 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди. У кетма-кет иккинчи марта лигада ғолиб чиққан "Барселона"нинг энг яхши тўпурари бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: El Pais

Сўнгги янгиликлар

Барча ›