LIVE. ЖЧ. Аргентина — Австрия 1:0 (матнли трансляция)

22 июн 2026, 21:53
ЖЧ-2026 J гуруҳи 2-туридан ўрин олган учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатишингиз мумкин.

ЖЧ, J гуруҳи, 2-тур

Аргентина — Австрия 1:0

Голлар: 38 - Лионель Месси

Аргентина: 23. Эмилиано Мартинес, 26. Науэль Молина, 13. Кристиан Ромеро (19. Николас Отаменди, 57’), 6. Лисандро Мартинес, 25. Факундо Медина, 7. Родриго Де Пауль, 20. Алексис Мак Аллистер, 24. Энцо Фернандес, 16. Тьяго Альмада (9. Хулиан Альварес, 64’), 10. Лионель Месси, 22. Лаутаро Мартинес (15. Николас Гонсалес, 65’).

Захира: 1. Хуан Муссо, 12. Херонимо Рульи, 2. Маркос Сенеси, 3. Николас Тальяфико, 4. Гонсало Монтьель, 5. Леандро Паредес, 8. Валентин Барко, 11. Жовани Ло Чельсо, 14. Эксекиэль Паласиос, 18. Николас Пас, 17. Жулиано Симеоне, 21. Хосе Лопес.

Австрия: 1. Александр Шлагер, 20. Конрад Лаймер, 8. Давид Алаба (23. Марко Фридль, 67’), 5. Стефан Пош (22. Александер Прасс, 68’), 3. Кевин Дансо, 6. Николас Зайвальд, 4. Ксавер Шлагер, 18. Романо Шмид, 9. Марсель Забитцер, 24. Пауль Ваннер (7. Марко Арнаутович, 68’), 11. Михаэль Грегорич.

Захира: 12. Флориан Вигеле, 13. Патрик Пенц, 2. Давид Аффенгрубер, 15. Филипп Линхарт, 16. Филипп Мвене, 25. Михаэль Свобода, 10. Флориан Гриллич, 17. Карни Чуквуэмека, 19. Деян Любичич, 26. Алессандро Шёпф, 14. Саша Калайжич, 21. Патрик Виммер.

Огоҳлантиришлар: 41 - Стефан Пош

69. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун танаффус эълон қилинди.

67. Грегоричнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

65. Мессининг ерлатиб берган зарбасини Шлагер қайтарди, аммо бош ҳакам бу вазиятда Австрия посбони тегмаган деб топди.

61. Энцонинг зарбаси йўлига Дансо тўғаноқ бўлди.

55. Забицернинг жарима зарбасидан йўллаган кучли зарбасини Мартинес қайтарди!

50. Месси бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ зарба бера олмади. Қўшимчасига бу ҳолатда оффсайд ҳам бўлган экан.

46. Австрияликлар бўлимни фаол бошлашди, илк ҳужумда якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.

🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди!

🕘 45+7. Дастлабки бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

39. Ҳисоб очилди учрашувда, буёғига Австрия ҳам ҳужумларни кўпайтириши аниқ.

📊 ЖЧлар тарихида янги рекорд: Лионель Месси - мундиаллар тарихида энг кўп гол урган футболчи! 17 та гол билан у Мирослав Клозенинг 16 та голлик рекордини янгилади!

gettyimages-2282261676-2048x2048.jpg

⚽️ 38. ГОЛ! Месси мундиаллардаги ўзининг 17-голини урди! Ажойиб комбинация кунида Лео тўпни дарвозага киритди!

36. Аргентина қарши ҳужумга қочиб кетди, тўп Энцога келиб тушди, бироқ унинг узатмасидан сўнг якуний зарбасини берадиган футболчи топилмади.

32. Яна Месси! Бу сафарги зарбаси Алабага тегиб қайтди.

31. Месси дриблинг ишлатиб жарима майдончасига кирмоқчи бўлди, бироқ австриялик ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди.

24. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун танаффус эълон қилинди.

19. Месси жуда қулай вазиятга чиқиб бориб зарба берди, бироқ Шлагер ажойиб сейв кўрсатиб, жамоаси жонига оро кирди.

15. Австрия энди олдинга ўтишни бошлади, ҳужумлар кескинлашмоқда.

10. Учрашувда ҳисоб очилмади, ўйин буёғига янада “қизиши” аниқ.

gettyimages-2282788728-2048x2048.jpg

9. Месси… унинг пенальтидан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди…

7. Австрия дарвозаси томон пенальти белгиланди! Тўп олдида Месси!

6. Стоп, ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилмоқда. 

5. Мартинес рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ бош ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди.

2. Дастлабки дақиқаларни аргентиналиклар фаол бошлашди. Альмаданинг зарбаси аниқ бўлмади.

🕛 1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЖЧ-2026 J гуруҳи 2-туридан ўрин олган Аргентина — Австрия учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›