

Жамоалар Чехиянинг Прага шаҳридаги "Фортуна Арена" стадионида тўп суришди. Учрашувда бош ҳакам сифатида италиялик Симоне Содза ишлади. Учрашувда 2:1 ҳисобида меҳмонлар ғалаба қозонишди.
47-дақиқада Хорватия терма жамоасининг 41 ёшли ярим ҳимоячиси Лука Модрич ҳисобни очди. Футболчи миллий терма жамоадаги 203-ўйинида гол уришга эришди. 54-дақиқада чехлар ярим ҳимоячиси Адам Карабец мувозанатни тиклади. 77-дақиқада хавбек Марко Пашалич Хорватиянинг иккинчи голини урди. 79-дақиқада чехиялик ярим ҳимоячи Матей Радостанинг голи VAR қарорига кўра офсайд сабабли бекор қилинди.
Миллатлар лигаси А лигаси 3-гуруҳининг қолган икки жамоаси — Испания ва Англия. Гуруҳдаги 2-тур ўйинлари сешанба, 29 сентябрь куни бўлиб ўтади. Чехия Англияни қабул қилади, Хорватия эса сафарда Испанияга қарши ўйнайди.
Чехия — Хорватия 1:2
Голлар: Карабец 54 - Модрич 47, Пашалич 77.
Чехия: 16. Горничек, 5. Цоуфал, 4. Гранач, 6. Халоупек, 20. Слама, 8. Садилек, 12. Черв, 13. Амброс, 15. Шульц, 9. Карабец, 10. Гложек.
Хорватия: 1. Ливакович, 2. Станишич, 5. Вушкович, 4. Гвардиол, 14. Перишич, 10. Модрич, 8. Ковачич, 21. Л. Сучич, 17. П. Сучич, 16. Иванович, 20. Матанович.



