Гути: "Руис ЕЧЛ ва ЖЧни ютиб олди, аммо унга "Олтин тўп" беришади деб ўйламайман — у етарлича машҳур эмас.

26 сен 2026, 23:41
"Реал" собиқ ярим ҳимоячиси Гути ПСЖ хавбеки Фабиан Руисга "Олтин тўп" учун курашда нима халақит бериши мумкинлиги ҳақида гапириб берди.

— Агар совринларга қараб баҳо берадиган бўлсак, Фабиан Чемпионлар лигаси ва Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди. Аммо бу мукофотни Фабианга беришади деб ўйламайман, чунки у бу совринни қўлга киритиш учун етарлича машҳур эмас.

Тўғри, эришган ютуқларига қарайдиган бўлсак, улар мукофотни унга беришлари керак, аммо ундан кўра машҳурроқ бўлган бошқа футболчилар бор, — деди Гути.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: La Razon

Сўнгги янгиликлар

Барча ›