

— Бир йил олдин сиз 18 ёшингизда "Олтин тўп" учун овоз беришда иккинчи ўринни эгалладилингиз ва бу ёш бўйича янги рекордга айланди. Ўша оқшом қандай ўтди?
— Ўша оқшом ўзгача эди. 18 ёшида ғалаба қозониш имконияти борлигини ўйлаб "Олтин тўп"ни топшириш маросимига борадиганлар кўп эмас. Бу менинг иккинчи маросимим эди ва Усманни [Дембеле] ортда қолдириш имконияти билан у ерда бўлишнинг ўзи мен учун орзу эди. Якунда Усман ғалаба қозонди, аммо мен буни тўғри қабул қилдим. У бунга лойиқ эди, Чемпионлар лигасида ғалаба қозониб, ақл бовар қилмайдиган мавсум ўтказди, мен у учун хурсандман. Мен эса иккинчи марта Копа кубогини (France Football томонидан энг яхши ёш футболчига бериладиган соврин) қўлга киритдим.
— Бу кўпроқ ҳафсаланинг пир бўлишими ёки ривожланишингиздаги мантиқий қадамми?
— Мен буни ютуқ деб ҳисоблайман. Мен 18 ёшимда иккинчи ўринни эгалладим. Бу менга ўзимни енгиб ўтишимга ҳам ёрдам беради. Мен доим ғалаба қозонишни хоҳлайман ва биринчи ўринни эгалламаганим кейинги йили биринчи бўлиш учун бор кучимни беришга ундайди, кейинги йили ҳам шундай, кейин яна... Мен буни ҳеч қачон ҳафсаланинг пир бўлиши деб қабул қилмаганман.
— Сизнингча, нима торози палласини Дембеле фойдасига оғдирди?
— Иккимиз ҳам Чемпионлар лигасида ўйнадик, ярим финалгача етиб бордик ва у мусобақада ғолиб чиқди... Тажриба ҳам муҳим аҳамиятга эга. Мен атиги иккита "Олтин тўп" маросимида бўлганман, уни шунчалар тез ютиш қийин бўларди. Аммо таъкидлашни истардимки, Усман ажойиб мавсум ўтказди", — деди Ямаль.



