

27 сентябрь куни исроилликлар Миллатлар лигаси доирасида Ирландия терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Бугун ирландияликлар дарвозабони Гэвин Базуну ушбу ўйинда иштирок этишни истамаётгани маълум бўлди — унинг позициясини жамоадошларидан бир нечтаси қўллаб-қувватлашни режалаштирган эди. Якунда жамоа ичида овоз бериш ўтказилди ва футболчиларнинг кўпчилиги ўйинни бойкот қилишга қарши чиқди.
Ирландия Футбол ассоциацияси бош директори Дэвид Курелл учрашув олдидан қўл бериб кўришиш ва вымпеллар алмашиш маросими бўлмаслигини маълум қилди. У, шунингдек, Ирландия терма жамоаси ўйинчилари Ғазо секторидаги низода "ҳалок бўлганларнинг барчаси хотираси учун" қора боғичларда майдонга тушишини айтди.
Бундан ташқари, Курелл терма жамоа футболчилари жорий йиғиндаги матбуот анжуманларида иштирок этмаслигини таъкидлади: "Кеча ўйинчилар билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг, футболга алоқадор бўлмаган барча саволларга жавоб беришга мажбур бўлаётган бундай муҳитда улар ўзларини ноқулай ҳис қилишаётгани аён бўлди".



