

“Лео Месси Жаҳон чемпионатида ҳайратланарли даража кўрсатди. 39 ёшида у ўтказган мусобақа шунчаки ажойиб, даҳшатли бўлди... лекин Испания — жаҳон чемпиони. "Олтин тўп"ни Испания терма жамоаси ўйинчиси қўлга киритиши керак.
Ламин Ямаль — ўзгача футболчи, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. У фаолияти давомида ҳеч бўлмаганда бир марта "Олтин тўп"ни ютади. У ҳозирнинг ўзидаёқ ушбу совринни қўлга киритиш имкониятига эга бўладиган ажойиб йилни ўтказди", – деди Хави матбуот анжуманида.

"Олтин тўп"ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади. Ушбу мукофотга даъвогар 30 нафар футболчи рўйхатига 39 ёшли Месси ва 19 ёшли Ямаль ҳам киритилган.



