

Учрашув "Тоше Проески" стадионида (Скопье, Шимолий Македония) бўлиб ўтди. Бош ҳакам сифатида Даниэль Шлагер (Нидербюль, Германия) ишлади. Учрашувда 3:0 ҳисобида Швейцария терма жамоаси футболчилари ғалаба қозонишди.
Ўйиндаги илк голни 22-дақиқада Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ремо Фройлер киритди. 41-дақиқада форвард Зеки Амдуни меҳмонлар устунлигини оширди. 74-дақиқада эса Зеки Амдуни дубль қайд этиб, якуний ҳисобни ўрнатди — 3:0.
Гуруҳ босқичининг 2-турида Швейцария 29 сентябрь куни Шотландия билан куч синашади, Шимолий Македония эса шу куни Словенияга қарши ўйин ўтказади.
Шимолий Македония — Швейцария 0:3
Голлар: Фройлер 22, Амдуни 41, 74.
Шимолий Македония: 23.Димитриевски, 2.Илиевски, 5.Зайков, 6.Муслиу, 3.Эррера, 18.Костадинов, 16.Гаштаров, 10.Барди, 7.Элмас, 9.Миовски, 11.Растодер.
Швейцария: 1.Кобель, 16.Атекаме, 4.Эльведи, 5.Аканжи, 13.Родригес, 14.Яшари, 8.Фройлер, 22.Ридер, 9.Манзамби, 11.Ндойе, 10.Амдуни.



