Мбаппе қанча мудатга сафдан чиққани маълум

27 сен 2026, 08:05
Мадриднинг "Реал" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе чап тизaсидан жароҳат олди — унда орқа капсуланинг ҳаддан ташқари зўриқиши ташхиси қўйилган.

Бу ҳақда Мадрид клубининг расмий сайтида хабар берилди.

Marca нашрининг маълумотларига кўра, футболчи 10–12 кунни ўтказиб юборади.

"Тиббий хизматимиз томонидан бугун ўтказилган тиббий текширувлар натижаларига кўра, футболчимиз Килиан Мбаппеда чап тизa орқа капсуласининг ҳаддан ташқари ёзилиши ташхиси қўйилди", — дейилади "Реал" баёнотида.

Мбаппе 25 сентябрь куни Миллатлар лигаси доирасида Франция терма жамоасининг Туркияга қарши сафардаги ўйинида жароҳат олди. Учрашув французларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Килиан 54-дақиқада гол урди, аммо орадан кўп ўтмай алмаштирилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›