Испания терма жамоасида жароҳат олган Порро ўрнига бошқа футболчи чақирилди

Sherzod Nurmatov
21 сен 2026, 18:39
"Тоттенхэм" ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Педро Порро жароҳат сабаб сафдан чиқди — у миллий терма жамоанинг Миллатлар Лигасидаги бўлажак ўйинларида иштирок этмайди, деб хабар берди Испания қироллиги футбол федерацияси.

27 ёшли ҳимоячи "Тоттенхэм"нинг "Астон Вилла"га қарши учрашувида (2:3) жароҳат олган. Футболчини аллақачон 19-дақиқадаёқ алмаштиришга тўғри келди.

Йўқотиш ўрнини тўлдириш мақсадида Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте қайдномага 21 ёшли Иван Фреснедани — "Спортинг" ҳимоячиси ва Испания ёшлар терма жамоаси футболчисини киритди. Фреснеда таркибдаги ягона номинал ўнг қанот ҳимоячисига айланади; зарур бўлганда ушбу позицияни Марк Пубиль ва Эрик Гарсия ҳам ёпа олади. Фреснеда ҳисобида U-21 терма жамоаси сафида 4 та ўйин мавжуд бўлиб, уларда 1 та гол ва 1 та самарали узатма қайд этган.

Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида испанияликлар Англия, Хорватия ва Чехия жамоаларига қарши майдонга тушишади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: rfef.es