

Мутахассис чапак чалаётган суратини "Thank you!" ("Раҳмат!") ёзуви билан жойлаштирди. Бироқ у мазкур миннатдорлик кимга қаратилгани ёки сториснинг сабаби ҳақида изоҳ бермаган.

Ушбу публикация "Нефтчи"нинг Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнири 4-турида Эроннинг "Трактор" клуби билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганидан кейин пайдо бўлди.
Ислом Исмоилов ўша учрашувдан кейинги матбуот анжуманида жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарганидан қаттиқ афсусланган эди.
Ҳозирча мутахассиснинг Instagram'даги сториси унинг "Нефтчи"даги келажаги билан боғлиқ экани ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас.



