

"Аламли мағлубият бўлди, жамоа бугун бу мағлубиятга лойиқ эмас эди. Футболчилар майдонда жуда катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Афсуски, ўша охирги дақиқаларда ўтказиб юборган голимиз бизни қимматли очколардан маҳрум қилди. Лекин тўхтаб қолмаймиз, курашда давом этамиз. Сабаби ҳозир жуда оғир пайтларни бошдан кечиряпмиз. уч кун ичида иккита жуда қийин ўйин ўтказдик. Аввало, "Пахтакор"га қарши ўйин ҳам ўта оғир кечганди ва ундан кейин мана яна уч кундан кейин "Ал-Иттиҳод" билан ўйнаяпмиз. Ҳозирги ҳолат шу. Худо хоҳласа, хатоларни кўриб чиқиб, таҳлил қилиб, кейинги ўйинларда яхши натижа қайд этиш учун ҳаракат қиламиз", - дея гап бошлади Ислом Исмоилов.
- Бугунги ўйинда қайси элементда жамоа сал оқсади деб ўйлайсиз? Қайси жиҳатни янада бироз яхшилаганимизда мағлуб бўлмас эдик деб ўйлайсиз?
- Хўп, ўша ўтказиб юборилган голларга эътибор берадиган бўлсак, иккаласи ҳам жуда оддий ҳолатда рўй берди. Биринчиси стандарт вазиятдан, жуда оддий ҳолатда ва ўша биринчи голда ҳам ҳимоячилар ортига ўша қанотдан кросс бўляпти. У ерда ҳам оддий вазият эди, ўша вазиятда бизнинг ҳимоячилар ютиши керак бўлган тўп, лекин ўша иккита оддий вазиятда агар биз тўғри ўйнаганимизда бугун мағлуб бўлмасдик. Ўйин охирида ҳам деярли йўқ жойдан ўзимизга гол олиб келдик. Сабаби ўша рақиб ҳам тушуниб етганди, улар ҳам унақа юқорига ўта олмай қолганди. Тўғри, улар ҳам вазият яратишга ҳаракат қилди, тўпни кўп назорат қилган бўлиши мумкин, бу ҳеч нарса бермас эди иккала жамоага ҳам. Афсуски, ўша иккита вазиятда концентрация етишмагани бизни очколардан маҳрум қилди.

- "Нефтчи" қайта ҳужумга ўтишда йигитлар озгина тўхталиб қолаётгандек. Шу нима сабабдан тез ҳужумга ўтиб кетишга иккиланиб қолишяпти...
- Энди бу ерда масаланинг иккинчи томони бор, рақиб ҳам бунга қарши ўйнаяпти-да. Бугунги рақибимиз, уларда таркибдаги футболчилар, жаҳон даражасидаги футболчилар, жуда катта тажрибага эга. "Ал-Иттиҳод" улар учун жуда катта пуллар сарфлаб жамоага жалб қилган. Бу ерда рақиб футболчиларининг ҳам савиясини қайд этиш керак, улар айнан ўша қарши ҳужумга, контратакага чиқиб кетаётган пайтимизда тўғри зоналарни ёпа олишяпти ва ўша контрпрессингда яхши ўйнай олишган ҳисобига биз бу борада қийналдик. Лекин шундай ҳолатда ҳам биз жуда кўп вазиятлар ярата олдик. Биринчи таймда ҳам жуда кўп имкониятлар яратдик, иккинчи таймда ҳам имкониятларимиз бўлди. Тактик томондан жамоа бугун деярли бехато ўйнади. Энди ўша охиридаги гол стандарт вазиятдан бўлди. Умуман олганда, бугун футболчилар кучли рақибга қарши муносиб ўйнашди ва оддий вазиятдаги гол ҳисобига очколардан маҳрум бўлдик. Рақиб тўлиқ биздан устун эди демаган бўлардим. Бу ўйинда биз умуман мағлубиятга лойиқ эмасдик. Камида дурангга лойиқ ўйин кўрсатдик. Энди ўша саволингизга мухтасар қиладиган бўлсам, тез қарши ҳужумларга чиқиб кетишимизга рақиб имконият бермади, уларнинг таркибидаги даражаси баланд футболчилар.
- Зоран Марушич ва Стипе Перица қайдномадан ўрин олмади. Бугунги ўйинда Маркус Форсснинг ўйинига қандай баҳо берасиз, у ўйин ритмидан бироз тушиб қолмадими? Ёки унга қарши ўйнаган Данило Перрейра яхшироқ ўйнадими? Маркус Форсс бироз суст бўлиб қолгани учун фақат қанотлардан ҳужумлар кўпайгандек ёки фақат қанотлардан ҳужум қилиш сизнинг кўрсатмангиз эдими?
- Данило жуда юқори даражадаги футболчи. Масалан, исталган рақибга ўйнаш имкониятини берганда, у биринчидан ҳозир "Ал-Иттиҳод"да ўйнамаётган бўларди ёки бундай юқори даражада ўйнамаётган бўларди. Рақиб ҳам майдонга қаршилик кўрсатиш учун чиқади ва Форсс жуда катта ҳажмдаги ишни бажарди, асосан ўша кўпроқ прессингларда қатнашишга тўғри келди ва кўп куч йўқотгани ҳисобига яккакурашлар вазиятларида унчалик устун кела олмади. Бу барибир кам ўйин амалиёти билан ҳам боғлиқ нарса. Умуман олганда, 10 баллдан ўйинига, 7-8 балл қўйса бўлади. Афсуски, Марушич билан Перица улар жароҳат олишган, қисқа муддатда жамоага ёрдам бера олишмайди. Бошқа иложимиз ҳам йўқ эди, фақат ўша захирада Маркус Форсс ва ёш ҳужумчимиз бор эди. Энди ҳали у футболчи бу даражадаги ўйинларга тайёр эмас. Албатта, уларни ҳам аста-секинлик билан бу даражага олиб чиқамиз.
- Бугунги учрашувда жамоа тактик мағлубиятга учрагани йўқ, кўпроқ шу номлар ҳал қилди деган фикрга қўшиласизми?
- "Ал-Иттиҳод" ҳам яхши ўйин кўрсатди. Энди барибир барча нарсада сифат, қийин ҳолатларда сифат биринчи ўринга чиқади. Бизнинг футболчилар ҳам бугун ўзининг имконият даражасидан баланд даражада ўйнашди. Бизнинг футболчилар ҳам улардан кам эмас, исталган рақибга қарши ўйнаса бўлади ва буни бугун майдонда кўрсата олишди. Афсуски, ўша оддий стандарт вазият. Ўйлайманки, бу голни биз ўзимизга-ўзимиз олиб келмаганимизда, рақибда бошқа ҳеч қанақа имконият бўлмасди. Ўша охирида узун пасдаги яккакурашни ютқаздик ва рақиб юқорига кўтарилмаганимизни ҳисобга олган ҳолатда, рақиб тезда қарши ҳужумга ўтиб кетди. Рқиб таркиби кучли бўлгани билан, лекин биз мағлубиятга лойиқ эмасдик. "Ал Иттиҳод" устунлик қилмади.



