Элит ОЧЛ. Машарипов тўлиқ ўйнади, Ашурматов захирадан тушди. "Истиқлол" сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди

Оқил Абдубарноев
3 ноя 2026, 23:09
Эроннинг "Истиқлол" клуби Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнири 4-турида Қатарнинг "Ал Шамал" жамоаси устидан ғалаба қозонди.

Ироқнинг Басра шаҳридаги халқаро стадионда ўтказилган учрашувда Теҳрон клубининг икки нафар ўзбекистонлик футболчиси иштирок этди.

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушиб, учрашувни тўлиқ ўтказди.

"Истиқлол"нинг яна бир ўзбекистонлик футболчиси Рустам Ашурматов эса учрашувни захира ўриндиғида бошлади ва ҳакам томонидан қўшилган дақиқаларда Жасир Асани ўрнига майдонга тушди.

Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган биринчи дақиқада Жасир Асани томонидан урилган гол "Истиқлол"га 1:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди.

Шу тариқа, Эрон клуби Осиё Чемпионлар лигаси Элит турниридаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Мазкур учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқарди. Бош ҳакам вазифасини Аскер Нажафалиев бажарди. Унга қанотларда Бахтиёрхўжа Шавкатов ва Руслан Серазитдинов ёрдам берди. VAR тизимида Фирдавс Норсафаров ва Абдурашид Худойберганов фаолият олиб борди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›