

Кувайт матбуоти хабар беришича, жамоа ҳужумчиси Юсуф Носир жароҳатидан тикланиб, Қарши клубига қарши учрашувда майдонга тушишга тайёр. Футболчи ушбу жамоалар ўртасидаги аввалги баҳсни жароҳати сабабли ўтказиб юборган эди.
Бироқ камерунлик ҳимоячи Умар Гонсалес "Насаф"га қарши навбатдаги учрашувда иштирок эта олмайди. У Қаршида ўтказилган баҳсда мушакларидан жароҳат олган.
Айни пайтда "Ал Кувайт" 6 очко билан "А" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Ал Ваҳда" 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Насаф" ва "Ал Холидия" ҳисобида эса бир очкодан бор.
Маълумот учун, "Ал Кувайт" ва "Насаф" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси-2 гуруҳ босқичи 4-тур учрашуви 4 ноябрь куни Кувайтда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни Қаршида ўтказилган 3-тур баҳсида "Ал Кувайт" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Аввалроқ ярим ҳимоячи Ал Маҳди Барҳама дисквалификация сабабли навбатдаги баҳсда иштирок эта олмаслиги ҳақида хабар берилганди.



