UZ

Сўнгги янгиликлар

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  0 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  9 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  2 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  1 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  12 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  46 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

Игорь Сергеев: "Қозоғистон сафида 5 нафар жамоадошим бор. Аммо майдонда дўстлик бўлмайди" Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Қозоғистон сафида 5 нафар жамоадошим бор. Аммо майдонда дўстлик бўлмайди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Қозоғистон ва Россия билан кечадиган учрашувлар олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қозоғистон терма жамоаси билан ўйнаётганимиздан хурсандман. Чунки улар билан тўқнаш келмаганимизга анча бўлиб кетди. Шахсан мен эслолмайман. Қизиқарли ўйин. Боримизни беришга ҳаракат қиламиз. Бизда ҳам, Қозоғистонда ҳам мавсум якунланган. Россияда эса чемпионат бошқача. Айнан шундай рақиблар билан ўйнаш қизиқарли кечади",- дейди Игорь Сергеев. 

- Бу терма жамоага қарши тўп тепиш қолганлардан фарқли равишда сиз учун бошқача бўлса керак...

- Албатта. Рақиб сафидаги 5 киши жамоадошларим. Ҳа, жамоада ким-кимни ютиши борасида ўзига ҳос ҳазиллар бўлди. Майдонда дўстлик бўлмайди. Уйда ўйнаймиз. Мухлислар кўз ўнгида ғалаба истагида ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, кўп ишқибозлар ташриф буюради. 

- Клубингиздаги фаолиятингиз ҳақида. "Тобол" еврокубокларга йўлланма олди...

- Кейинги мавсумда "Тобол" еврокубокларда қатнашади. Биз учун қийин мавсум ўтди. Кўп очколар йўқотдик. Мураббий ўзгарди. Қайсидир жойда захирада ўтирдим. Қайсидир паллада майдонга тушдим. Вазифани минимум бажардик. 

- "Тобол" билан шартномангиз бор тўғрими? Кейинги режалар қандай?

- Яна бир йил шартномам бор. Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз доим энг яхши вариантни танлаймиз. Кейинги йил режалари борасида бирор нарса дея олмайман. 

- Олдиндаги мундиалда кимга мухлислик қиласиз? Мусобақанинг қишда Қатарда ўтаётганига қандай қарайсиз?

Жаҳон чемпионатида аниқ бир терма жамоага мухлислик қилмайман. Чиройли футбол тарафдориман. Дейлик Португалия, Англия каби топ жамоаларни кузатишим мумкин. У ерда бўлишни истагандик. Аммо, ҳаёт давом этади. Қишда Қатарда бўлиши ажабланарли жойи йўқ. Ёзда у ер жуда иссиқ бўлади. Янги замноавий майдонда иқлимни назорат қилиш мумкин. Бу кўп терма жамоаларга қулай 

- Жамоангиз сафига қачон бориб қўшиласиз?

-  Ҳали қачон йиғилишимиз номаълум. Терма жамоа ўйинларидан кейин оилам билан таътилни ўтказаман. Клубда бу борада маълумот берилади. Балки янги йилдан олдин ёки январда йиғилармиз. Аниқ гап айта олмайман.

 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика