

"Бу мураккаб ўйин бўлди. Ўйлайманки, биз ўйинни ёмон бошмадик, бари қийин бўлишини билар эдик: улар бутун мавсум давомида атиги битта мағлубиятга учраган холос. Бу жуда, жуда яхши жамоа.
Биз яхши бошладик, бироқ гол худди осмондан тушган чақмоқдек бўлди. Ўзимизга бир нечта муаммоларни яратиб қўйдик. Қайсидир маънода буни тушуниб ҳам бўлади, сериямизни ҳисобга олсак: бироз таранглик ва вақти-вақти билан ҳаяжон бор эди.
Кейин эса биринчи бўлим охирига бориб ўйинга бироз киришиб кетганимиз сезилди ва танаффусда йигитларга ижобий кайфият зарурлигини айтдим. Бу ерда ҳар қандай нарса содир бўлиши мумкин, буни шу йиллар давомида кўп марта кўрганман. Фақатгина нимадир ўхшай бошлаши керак холос. Ва йигитлар иккинчи бўлимда шунчаки фантастик таржимада ҳаракат қилишди. Улар таслим бўлишмади, кайфиятлари тушиб кетмади ва оқибатда айнан ўзлари лойиқ бўлган натижага эришишди.", — деди "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи УЕФАга берган интервьюсида.



