

34 ёшли хавбек "матрасчилар" асосий жамоаси сафида 750 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлган клуб тарихидаги илк футболчига айланди.
Шунингдек, Коке битта клуб таркибида ушбу маррага эришган испан футболи тарихидаги учинчи ўйинчи бўлди. Бунга қадар бундай натижа фақатгина "Барселона"нинг собиқ футболчилари Лионель Месси (778 та ўйин) ва Хавига (767 та ўйин) насиб этган эди.
Коке "Атлетико" тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2009 йилдан бери асосий жамоада тўп суриб келмоқда. Мадридликлар сафида ярим ҳимоячи икки бор Испания чемпиони бўлган ва икки марта Европа лигасида ғолиб чиққан.



