Гвардиола Почеттино ўрнига АҚШ терма жамоасини бошқармайди

15 ноя 2026, 21:32
Пеп Гвардиола Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед"га кетганидан сўнг АҚШ терма жамоасини қабул қилиб олмайди.

Аввалроқ АҚШ футбол федерацияси испаниялик мутахассисни миллий жамоа бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.

The Telegraph маълумотларига кўра, халқаро футболда ишлаш истаги борлигига қарамай, Гвардиола Америка терма жамоасида фаолият юритмайди. "Манчестер Сити"нинг собиқ устози футболдан дам олишни хоҳламоқда ва яқин бир йил давомида иш бўйича ҳеч қандай таклифларни кўриб чиқиш ниятида эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›