Гвардиола ва Италия терма жамоаси ўртасидаги музокаралар бор-йўғи бир дақиқа давом этди

Aslanov Jasurbek
20 июл 2026, 23:16
Пеп Гвардиола жорий йилда Италия терма жамоасини бошқармайди.

Аввалроқ, Италия футбол федерацияси (FIGC) техник директори Паоло Мальдини ва маслаҳатчи Леонардо ўтган ҳафта Барселонада "Манчестер Сити"нинг собиқ бош мураббийи билан бир неча бор учрашгани ҳақида хабар берилганди.

ESPN маълумотларига кўра, Гвардиоланинг Италия федерацияси билан музокаралари тахминан бир дақиқа давом этган – мураббий ўз фаолиятида камида бир йиллик танаффус қилиш ниятида эканини маълум қилган. Таъкидланишича, Италия терма жамоаси Пепни кейинги йили таклиф қилиш имкониятини истисно этмаяпти, чунки 2027 йилнинг ёзида ҳеч қандай халқаро турнирлар ўтказилмайди.

Шунингдек, каталониялик мутахассисни таклиф қилишга бошқа бир нечта терма жамоалар ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›