

Францияликлар Миллатлар Лигасининг 5-турида Италияга (1:3) имкониятни бой беришган эди. Бугун Зидан шогирдлари Туркияга қарши баҳс олиб боришади.
"Бу иккинчи йиғин. Биз клуб эмасмиз, шу боис, албатта, ҳаммаси мураккаб — машғулот ўтказишга вақтимиз йўқ.
Қуришга улгурган нарсаларимизга келсак — ҳатто Италиядаги мағлубиятга қарамай — менимча, ҳаммаси анча тўғри йўлга қўйилган. Аммо биз барча жабҳаларда ўсишимиз керак.
Биз янада кучайишимиз мумкин ва вақт ўтиши билан шундай бўлади ҳам", — деди Зидан матбуот анжуманида.



