

Собиқ ярим ҳимоячининг сўзларига кўра, у машҳур футболчилар билан мулоқотда бўлганида бир хил фикрни қайта-қайта эшитган.
“Мен Ибрагимович, Руни ёки Погба каби футболчилар билан гаплашганимда, уларнинг ҳаммаси бир хил гапни айтишади: "Сиз, немислар, биз ҳамиша сиздан ўрганишга умид қилган нарсани йўқотдингиз", – деди Швайнштайгер.

Унинг фикрича, Германия Гвардиоланинг 2013 йилдан 2016 йилгача “Бавария”ни бошқарган давридаги футбол фалсафасини деярли тўлиқ қабул қилиб юборган.
“Менинг назаримда, Гвардиола "Бавария"да ишлаган вақтда биз унинг футбол фалсафасига ҳаддан ташқари кўр-кўрона эргашдик. Бундан сўнг терма жамоанинг натижаларига бир қараб кўринг. Евро-2016 ярим финалидан сўнг Евро-2021’нинг чорак финалига чиқиш аллақачон энг юқори нуқтамизга айланиб қолди. Илгари эса биз камида мунтазам равишда ярим финалгача етиб борар эдик”, – деди терма жамоа собиқ сардори.
2026 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам Германия яна муваффақиятсизликка учради. Жамоа плей-оффнинг илк босқичидаёқ Парагвай терма жамоасига имкониятни бой бериб, турнирни тарк этди.
Швайнштайгер фаолиятини 2020 йилда якунлаган. Германия терма жамоаси сафида 121 та ўйин ўтказиб, 24 та гол урган ва 2014 йилда жаҳон чемпиони бўлган. “Бавария” таркибида эса ярим ҳимоячи 8 марта Бундеслигада ва 1 марта Чемпионлар Лигасида зафар қучган.



