

TEAMtalk нашри хабарига кўра, англиялик мутахассис "Манчестер Сити" собиқ устози Хосеп Гвардиолага муқобил вариант саналади — айнан Гвардиолани таклиф этиш Америка терма жамоаси учун энг маъқул танлов сифатида баҳоланмоқда.
Саутгейт 2024 йилда Англия миллий жамоасини тарк этганидан буён ишсиз юрибди. Манбанинг қайд этишича, билдирилаётган қизиқишга қарамай, мутахассиснинг ўзи АҚШ терма жамоасида фаолият юритишдан унчалик манфаатдор эмас. Бўш турган лавозимга бошқа даъвогарлар қаторида Бельгия ва Португалия терма жамоаларини бошқарган Роберто Мартинес ҳамда "Ньюкасл"нинг собиқ бош мураббийи Эдди Хау ҳам бор.



