Лэмпард Англияда йил мураббийи бўлди. У Артета, Гвардиола ва Эмерини ортда қолдирди

Aslanov Jasurbek
27 май 2026, 14:00
Фрэнк Лэмпард Мураббийлар ассоциацияси (LMA) талқинига кўра Англияда йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

"Ковентри" бош мураббийи Алекс Фергюсон номидаги ушбу совринни қўлга киритди. Мукофотга, шунингдек, Микель Артета ("Арсенал"), Пеп Гвардиола ("Манчестер Сити"), Унаи Эмери ("Астон Вилла"), Андони Ираола ("Борнмут"), Кит Эндрюс ("Брентфорд"), Майкл Скубала ("Линкольн") ва Энди Вудмен ("Бромли") каби мутахассислар ҳам даъвогарлик қилган эди.
Бундан ташқари, Лэмпард Чемпионшипда мавсумнинг энг яхши мураббийи деб тан олинди.
2025/26 йилги мавсумда "Ковентри" Лэмпард бошқарувида Чемпионшипда биринчи ўринни эгаллади — жамоа 2001 йилдан буён илк бор АПЛда иштирок этадиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: LMA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›