4 та бўлимли ўртоқлик ўйинида "Динамо" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

15 ноя 2026, 19:24
Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланган "Динамо" жамоаси Самарқандда "Сўғдиёна"га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

“Афросиёб арена” стадионида ўтган баҳс мураббийлар келишувига биноан 35 дақиқадан иборат 4 бўлим давом этди. Уч мингдан ортиқ томошабин қаршисида ўтган ўйин голларга бой бўлди. Унда Вадим Абрамов шогирдлари 5:3 ҳисобида зафар қучди. Мураббийлар иккинчи бўлимда ёшлар жамоасидан ҳам ёш ўйинчиларга имконият беришди.
 
Маълумот учун, “Динамо” Суперлига навбатдаги тури доирасида 22 ноябр куни “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади.
 
Ўртоқлик ўйини. 15 ноябрь
Самарқанд, “Афросиёб арена”

“Динамо” - “Сўғдиёна” - 5:3
Голлар: Абдуғофур Ҳайдаров 8, Беҳрузбек Облоқулов 75, Тигран Аванесян пен 95, Баҳодир Насимов 115, Шаҳриёр Умрзоқов 120 - Жамшид Болтабоев 53, Филипп Иванович 70, Самандар Мавлонқулов 86
“Динамо”: Эдем Неманов, Жалолиддин Жумабоев, Марко Станоевич, Артём Радаев, Эдем Сейтвелиев, Раул Жепаров, Ҳарис Ҳайдерович, Акбар Худойбердиев, Амаду Думбуя, Анваржон Ҳожимирзаев, Абдуғафур Ҳайдаров
Захирадан майдонга тушганлар: Равшан Ягудин, Салим Мустафоев, Нурулло Тўхтасинов, Расул Йўлдошев, Санжар Қодирқулов, Фирдавс Абдураҳмонов, Ойбек Ўрмонжонов, Баҳодир Насимов, Шаҳриёр Умрзоқов, Парвиз Фармонов.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Динамо" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›