

"The Times" журналисти Пол Хирстнинг маълум қилишича, Гвардиола келаси ҳафта "Ман Сити"нинг Чемпионлар Лигаси доирасида "Пари Сен-Жермен"га қарши бўлиб ўтадиган баҳсига ташриф буюради. Ўйин 14 октябрь куни "Этихад" стадионида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бу испаниялик мутахассис клубда бош мураббий сифатида 10 йил фаолият юритган қадрдон аренасига қайтади деганидир.
Гвардиола ўтган мавсум якунида "Манчестер Сити"ни тарк этиб, инглиз футболидаги энг муваффақиятли мураббийлик даврларидан бирига нуқта қўйганди. Ҳозирда жамоани Энцо Мареска бошқармоқда, Пеп эса жорий мавсумда мураббийлик фаолияти билан шуғулланмади.
Унинг бу ташрифи собиқ клуби учун айниқса оғир ва мураккаб паллага тўғри келмоқда. Гвардиола Премьер-лиганинг молиявий иши бўйича мустақил комиссия ҳукми эълон қилинганидан сўнг "Манчестер Сити"ни очиқчасига қўллаб-қувватлашини билдирган эди.



