Германия терма жамоаси собиқ футболчиси 30 ёшида фаолиятини якунламоқда

Sherzod Nurmatov
7 май 2026, 17:50
Миллий терма жамоанинг собиқ ҳимоячиси Никлас Зюле мавсум охирида фаолиятини тугатишини эълон қилди.

"Боруссия" Дортмунд жамоасида ўйнайдиган Зюле 18 апрель куни "Хоффенхайм"га қарши ўйинда (1:2) йиқилиб тушган ва жароҳати туфайли алмаштирилганди.

2.jpg

Футболчи сўнгги йилларда мунтазам равишда жароҳатлардан азият чекиб келди, бу эса унинг жуда эрта ёшда бутсаларини михга илишига сабаб бўлмоқда — у атиги 30 ёшда.

"Боруссия"га ўтишдан олдин Зюле "Бавария" сафида ўйнаган, 6 йил олдин Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан. Шунингдек, у Мюнхен жамоаси билан беш марта Бундеслига чемпионлигини қўлга киритган. У бу мавсум 12 та ўйинда майдонга тушди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN