"У қолганларнинг барчасидан устун". Роналдо Мессининг ЖЧдаги рекорди фонида баёнот берди

23 июн 2026, 11:00
Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо Аргентина терма жамоаси форварди Лионель Мессининг жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айлангани борасидаги ютуғи ҳақида фикр билдирди.

"Футбол авлиёлари учун бу ютуқнинг ўзи ҳамма нарсани айтиб турибди — у қолганларнинг барчасидан устун келди. Агар кимдир жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар бўлишга лойиқ бўлса, бу айнан Мессидир. У 38 ёшда. Мен 38 ёшимда фаолиятимни якунлаганимга тўрт йил бўлганди ва вазним 120 килограммни ташкил этарди", — деди Роналдо.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг иккинчи туридан ўрин олган Австрияга қарши ўйинда (2:0) аргентиналик футболчи дубль қайд этди. Ушбу голлар эвазига у киритилган тўплар сонини 18 тага етказиб, жаҳон чемпионатларининг ягона ва мутлақ рекордчисига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›