"Ливерпуль” 100 млн евродан ортиқроқ трансферни амалга оширишга тайёр

21 июн 2026, 14:20
"Ливерпуль” ярим ҳимоячи Ян Диоманде трансфери бўйича "Лейпциг"га янги таклиф киритишга тайёр, деб хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Аввалроқ немис клуби 19 ёшли ивуарликни 100 миллион еврога сотишдан бош тортгани хабар қилинганди. Манбага кўра, "Ливерпуль” музокараларни давом эттиришга тайёр.

Шунингдек, "Лейпциг" Диомандени яна бир мавсумга қолдирмоқчи бўлгани, бироқ футболчининг ўзи трансферни талаб қилаётгани айтилмоқда.

Диоманде ўтган мавсумда барча мусобақаларда 36 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Вингер 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Кот-д’Ивуар терма жамоаси сафида иккита ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›