Жоау Канселу: "Ўзбекистон клубларига қарши майдонга тушганман ва бу мамлакатда футбол ривожланаётганидан хабардорман"

Оқил Абдубарноев
23 июн 2026, 12:13
Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Жоау Канселу жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Ҳали Ўзбекистоннинг ўйинларини тўлиқ кўриб чиқишга улгурмадик. Аммо улар Конго ДРдан бутунлай фарқ қилади. Конго ДР жисмоний жиҳатдан кучли эди, Ўзбекистон эса жуда тартибли ва олдинда тезкор футболчиларга эга жамоа. Мен "Ал Ҳилол"да ўйнаган кезларим ўзбек клубларига қарши майдонга тушганман ва бу мамлакатда футбол ривожланиб бораётганидан хабардорман. Эртага қийин ўйин бўлади", деди 32 ёшли футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Record

Сўнгги янгиликлар

Барча ›