“Атлетико”, "Астон Вилла" ва “Боруссия Дортмунд" Вольтемадега қизиқиш билдирмоқда. "Ньюкасл” 65 миллион евро сўрамоқда

21 июн 2026, 18:06
"Ньюкасл" ҳужумчиси Ник Вольтемаде ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин.

Инглиз клуби 24 ёшли ҳужумчининг кетишини кўриб чиқишга тайёр. "Ньюкасл" футболчи учун 65 миллион евро олмоқчи, бироқ ижара варианти ҳам истисно эмас.

Вольтемаде ўтган ёзда "Ньюкасл"га ўтган эди. Англия клуби немис ҳужумчиси учун 85 миллион евро тўлаб, уни ўз тарихидаги энг қиммат трансферга айлантирганди.

Вольтемаде биринчи мавсумида АПЛда 33 та ўйинда 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У Чемпионлар лигасида 10 та ўйинда 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Вазиятни бир нечта клублар кузатиб бормоқда. Улардан бири "Атлетико" бўлиб, у "Вердер"да ўйнаган пайтидаёқ Вольтемаде билан қизиққан. Шунингдек, ҳужумчига "Астон Вилла" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›