Нима? "Пахтакор" футболчисини ўлдириш билан таҳдид қилишмоқда

23 июн 2026, 12:20
Кеча Ироқ терма жамоаси Францияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Голларнинг иккинчиси "Пахтакор"нинг ироқлик ҳимоячиси Заид Таҳсиннинг хатосидан сўнг киритилди. Шунингдек, Таҳсин Норвегияга қарши кечган учрашувда ҳам жуда қўпол хатога йўл қўйган эди.

Ижтимоий тармоқларда ироқлик мухлислар Таҳсинни ёмон кўриб қолишди. Улар футболчига ватанга қайтмасликни маслаҳат беришмоқда ва ҳатто очиқчасига таҳдид қилишмоқда:

"Таҳсин, Ироққа қайтма, ошна".

"Мен бошқа ҳеч қачон Таҳсинни Ироқ терма жамоаси либосида кўришни хоҳламайман".

"Таҳсин менинг туғилган шаҳримдан, у ерда дунёдаги энг катта қабристон бор. У уйга қайтиши билан, уни шахсан ўзим йўқ қиламан".

"Таҳсин, сен шунчаки маҳлуқсан — бу дарвозабоннинг хатоси эмас. Унга бақиришни ва уни айблашни бас қил. Сенда иккита ўйин ва иккита хато!"

Эслатиб ўтамиз, Ироқ терма жамоаси гуруҳдаги иккита учрашувда мағлуб бўлди. Учинчи турда эса ироқликлар Сенегал термасига қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sport24.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›