

Шу билан бирга, мураббий ўз норозилигига нима сабаб бўлгани ҳақида батафсил тўхталиб ўтирмади.
"Германияни ғалаба билан табриклайман. Аммо мен бундай катта мамлакатдан ҳалолроқ ўйин кутгандим", — дея Фаэнинг сўзларини келтиради Globo нашри.
2-турдан кейин Германия терма жамоаси 6 очко жамғариб, "Е" гуруҳи турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Кот-д'Ивуар эса 3 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
3-турда Германия миллий жамоаси Эквадор билан (25 июнь), Кот-д'Ивуар терма жамоаси эса Кюрасао билан (25 июнь) тўқнаш келади.



