

Бу учрашув нафақат мусобақадаги тақдиримизни ҳал қилувчи аҳамиятга эга, балки ўзбек футболи йилномасига ҳам тарихий воқеа сифатида киради.
Гап шундаки, Португалия вакиллари терма жамоамиз ўз тарихида тўқнаш келадиган Европанинг (УЕФА) роппа-роса 18-жамоасига айланади. Шу кунгача вакилларимиз Кўҳна қитъанинг 17 та турли мамлакатлари билан яшил майдонда куч синашишга улгурган.
📊 Статистика: Европа жамоалари билан ўйинлар тарихи
Агар тарихга назар ташласак, ҳамюртларимиз Европа вакиллари орасида энг кўп Озарбайжон ва Қозоғистонга қарши тўп суришган. Умумий кўрсаткич қуйидагича:
Озарбайжон — 10 та ўйин
Қозоғистон — 7 та ўйин
Беларусь — 3 та ўйин
Грузия ва Украина — 2 тадан ўйин
1 тадан ўйин: Россия, Туркия, Швеция, Нидерландия, Словакия, Латвия, Эстония, Босния ва Герцеговина, Албания, Арманистон, Исроил ва Черногория.
Бугунги тўқнашув ушбу географияни янада кенгайтиради. Энг муҳими, Португалия билан баҳсда қўлга киритиладиган ҳар бир очко вакилларимизнинг гуруҳдан чиқиш имкониятларини сақлаб қолиш учун сув ва ҳаводек зарур.
⏰ Эслатиб ўтамиз:Ўзбекистон — Португалия учрашуви бугун соат 22:00 да бошланади. Терма жамоамизга омад ёр бўлсин!



