Акмал Холматов: "Ҳеч кимдан кам жойимиз йўқ. Португалия фақат Роналдуга боғлиқ эмас"

Iskandarov Abdulaziz
23 июн 2026, 13:16
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Португалияга қарши кутилаётган тарихий баҳси олдидан барчада турли фикрлар янграмоқда.


Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров собиқ футболчи Акмал Холматовнинг бўлажак учрашув борасида ўз фикрлари ва кутилаётган натижалар билан қизиқди.

"Терма жамоамиздан чиройли ўйин кутяпман. Вакилларимиз ўтган учрашувда намойиш этган матонатли ўйинлари билан ҳеч бир жабҳада грандлардан қолишмасликларини амалда исботлай олишди. Навбатдаги рақиб — Португалия терма жамоаси ҳам, шубҳасиз, маҳоратли футболчилардан таркиб топган жиддий кучдир. Бироқ португалларни фақат Криштиану Роналдунинг индивидуал маҳоратига боғланиб қолган жамоа сифатида баҳолаш хато бўларди. Бугунги баҳсда миллий терма жамоамизга улкан зафарлар ёр бўлишини тилаймиз. Бутун Ўзбекистон сизларни қўллаб-қувватлайди!",- дейди Акмал Холматов.

Маълумот учун, беллашув Тошкент вақти билан 22:00да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›