

Бундан аввал, Австрия дарвозасига урилган иккита голдан ташқари, аргентиналик футболчи Сербия ва Черногория (1), Босния ва Герцеговина (1), Эрон (1), Нигерия (3), Саудия Арабистони (1), Мексика (1), Австралия (1), Нидерландия (1), Хорватия (1), Франция (2) ҳамда Жазоир (3) терма жамоаларига гол урган эди.
Австрияликлар билан учрашувда аргентиналик форвард ҳар бир бўлимда биттадан тўп киритиб (38 ва 90+5-дақиқаларда), дублни расмийлаштирди ва жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди (18 та гол).
Аргентина терма жамоаси икки турдан сўнг олти очко жамғариш, биринчи ўрин билан муддатидан олдин плей-офф босқичига йўл олди.



