Харри Кейн: "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун яхши имкониятларим бор деб ҳисоблайман"

Iskandarov Abdulaziz
24 сен 2026, 08:25
"Бавария" ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн мавсум якунларига кўра энг яхши футболчига бериладиган "Олтин тўп"ни ютиб олиш учун яхши имкониятларга эга эканига ишонмоқда.

Кейннинг изоҳини The Standard портали келтиради. Аввалроқ Испаниянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Ламин Ямаль ўзини мукофот учун фаворит деб атаган эди. Мадриднинг "Реал" клуби франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппе эса совринни айнан у олиши кераклигини айтганди.

"Ямаль ва Мбаппенинг баёнотларими? Ўзим ҳақида бундай дейиш менинг характеримга хос эмас. Ўтган мавсумда эришган ютуқларимдан фахрланаман ва менинг натижаларим бошқаларникидан ҳеч ҳам кам бўлмаганини яхши биламан. Агар ғолиб чиқсам, чексиз фахрланган бўлардим, чунки бу борада аниқ имкониятларим бор деб ўйлайман", — деди Кейн.

2025/26 йилги мавсумда Кейн "Бавария" билан бирга Германия чемпиони, мамлакат кубоги ва суперкубоги соҳибига айланди, шунингдек, Бундеслиганинг энг яхши тўпурари мақомини олди. У Англия терма жамоаси билан бирга АҚШ, Канада ва Мексикада ўтган 2026 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: The Standard

Сўнгги янгиликлар

Барча ›