

"Эҳтимол, у ҳозир энг юқори спорт формасида эмасдир, аммо Винисиуснинг маҳорати баҳс талаб қилмайди. Масалан, у Жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатди. Ҳеч бир футболчи доимо энг яхши спорт формасида бўла олмайди. У ажойиб ўйинчи, дунёнинг энг яхшиларидан бири. Яқин орадаги баҳсларда ўзининг юқори формасига чиқиб олишига ишончим комил. Унга тўлиқ ишонаман", – дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Goal.com.
26 ёшли бразилиялик футболчи янги мавсумда "Реал" сафида 8 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Transfermarkt "қаймоқранглилар" вингерининг трансфер қийматини 140 миллион еврога баҳоламоқда.



