

"Жаҳон чемпионатидан сўнг биринчи ФИФА кунлари бошланди. Ўзбекистон биз учун жиддий рақиб, улар билан доим ўйнаб келганмиз. Бундан хурсандмиз. Буёғига Осиё Кубогига тайёргарлик кўрамиз. Илиқ кутиб олишгани учун Ўзбекистонга раҳмат."
Эрон терма жамоаси устози Ўзбекистон терма жамоасининг аввалги Катанец ва ҳозирги Каннаваро давридаги ҳолатини солиштирар экан, мамлакатда футболни ривожлантириш бўйича тўғри стратегия танланганини таъкидлади:
"Аввалги ва ҳозирги Ўзбекистон терма жамоасининг фарқини айта олмайман. Айта оладиганим шуки, Ўзбекистон ўз ривожланиш йўлини топиб олди. Ҳозирги кунда ҳам ёшлар, ҳам миллий терма жамоада ривожланиш кузатилмоқда."


Мураббий, шунингдек, таркибни шакллантиришда футболчиларнинг ёши эмас, балки жисмоний тайёргарлиги асосий мезон эканини айтиб ўтди:
"Футболда ёш муҳим эмас, унда атлетизм муҳим. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати қониқтирса, майдонга туширавераман. Масалан, Роналду ҳам Жаҳон чемпионатида ўйнади. Энг муҳими — футболчи доим тонусда бўлиши лозим."


