

Ўйин жараёнига тайёргарлик доирасида миллий терма жамоа Фарғона давлат университетининг ФарДУ клуби майдонида машғулот ўтказди.
Машғулот якунида университет ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов томонидан Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Фабио Каннаварога ФарДУ клубининг рамзий футболкаси топширилди.






