Мусиаланинг хушдан кетиш билан боғлиқ муаммоси ҳал бўлди, дорилар ўз таъсирини кўрсатди

Aslanov Jasurbek
23 сен 2026, 13:46
"Бавария" ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала хушдан кетиш хуружларини назорат остига олишга эришди, деб хабар бермоқда Sport Bild.

Август ойида 23 ёшли футболчи кетма-кет иккита ўйинда ўзини ёмон ҳис қилди, унга тиббий ёрдам керак бўлди ва у алмаштирилди. Германиялик футболчи ўзида неврологик дисфункция сабаб юзага келган, аммо енгил даволанадиган қисқа муддатли абсанс хуружлари ташхисланганини айтиб берган эди.

Дори-дармонлар билан даволаш курсига киритилган тузатишлар кутилган натижани бергани таъкидланмоқда.

Машғулотларда Мусиала бор кучи билан ҳаракат қилмоқда ва ўзига нисбатан алоҳида муносабат талаб қилмаяпти. Ушбу ҳолат сабабли ҳеч қандай махсус қўшимча машғулотлар ўтказилмаяпти.

Ҳозирда Германия терма жамоасига чақирилган футболчи учун энг муҳими одатий режимни сақлаб қолишдир.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›