

Ёзда Германия терма жамоасини бошқарган Юрген Клопп жамоа футболчилари учун янги тартиб-қоидалар ўрнатди, деб хабар бермоқда Sport Bild.
Хусусан, унинг ўтмишдоши Юлиан Нагельсманн даврида футболчилар жамоа меҳмонхонасидаги кечки овқатга соат 19:00 ёки 20:00 дан бошлаб эркин режимда келишлари мумкин эди. Клопп эса бу ёндашувни ўзгартирди: энди футболчилар кечки овқатга белгиланган вақтга — соат 19:00 ёки 20:00 га қатъий равишда етиб келишлари шарт. Янгиликдан мақсад — барча футболчиларни биргаликда овқатланиш учун бир дастурхон атрофида жамлаб, жамоавий руҳни мустаҳкамлашдан иборат.
Яна бир қоида ўйинолди чигалёзди машғулотлари вақтида — масалан, футболчилар тренажёр залида шуғулланаётганда ёки массаж сеансларидан ўтаётганда телефонлардан фойдаланишни тақиқлашга тааллуқлидир. Ушбу вақтда телефонлар қатъий тақиқланган бўлса-да, қўшни массаж столларида турган жамоадошлар билан мулоқот қилиш нафақат рухсат этилади, балки олқишланади ҳам.
Бундан ташқари, Клопп меҳмонхонада ёки жамоа базасида соч олдиришни тақиқлади. Мураббий хизмат сафарига худди бошқа ҳар қандай ходим каби, аллақачон соч олдирган ҳолда жўнаб кетиш керак деган фикрдан келиб чиқмоқда.
Ниҳоят, агар Нагельсманн даврида футболчиларнинг оилаларига имкон қадар жамоа базасига келишга рухсат берилган бўлса, Клопп даврида яқинларнинг ташрифига фақат мустасно ҳоллардагина йўл қўйилади. Бундан ғоя шуки, базада бўлиш вақтида жамоа диққатини умумий мақсадга қарата олиши ва ягона жамоа сифатида жипслашиши керак.



